19 November 2011
02:15 - Парламентнинг қўшма мажлиси 5-6 декабрь кунлари ўтади
Бу ҳақда Парламент қуйи бўлими – Қонунчилик палатасининг матбуот маркази маълум қилган. Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлисида кўриладиган масалалар кун тартиби ҳақидаги маълумотлар бугунги хабарларда йўқ, дейди мухбиримиз.

Мажлисдан фуқаролар катта ўзгаришлар кутаётгани йўқ, аммо кўпчиликни Амнистия масаласи қизиқтиради. Боиси кейинги йилларда қамоқ, жавобгарлик сингари сўзлар кириб бормаган хонадон қолмади ҳисоб. Мустақилликнинг 20 йиллиги муносабати билан эълон қилинмаган умумий авф балки Конституция куни муносабати билан берилар.