19 November 2011
01:01 -
Евросиё Иқтисодий Иттифоқи тузиш йўлида ҳал қилувчи қадамлар отилди, Ўзбекистон нима қилади?

Дмитрий Медведев дарҳол бу Шартномани ратификация қилиш учун Давлат Думасига жўнатди. Унинг фикрича, Евросиё Иқтисодий Иттифоқи 2015 йилдан кеч қолмасдан тузилади.
Нурсултон Назарбой уч президентининг расмий учрашувидан кеийн ўтказилган матбуот конференциясида Владимир Путиннинг ташаббуси билан яратилаётган Евросиё Иқтисодий Иттифоқи СССРни тиклаш йўлидаги қадам эмаслигини, Иттифоққи кирувчи мамлакатларнинг суверенитети йўқолмаслигини таъкидлади.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўз мамлакати албатта Евросиё Иқтисодий Иттифоқига кириши ҳақида аввалдан гапириб келар эди, кеча у ўз фикрини “Известия” газетасига берган интервьюсида такрорлаган.
Шубҳа йўқки, дейди мухбиримиз, Владимир Путиннинг мақсади СССРни тўла бўлмаса, кичикроқ шаклда қайта тиклаш. Евросиё Иқтисодий Иттифоқини тузиш бу йўналишдаги қадамдир. Россиянинг қўғирчоғига айланаётган Қирғизистон ҳам бу Иттифоққа албатта киради.
Агарда ишлар шу йўналишда кетса, Марказий Осиё ва Турк дунёсидаги интеграцион жараёнларга нуқта қўйиш мумкин. Ўзбекистон ва Туркманистон катта муаммо олдида қолмоқдалар. Гап бу мамлакатлардаги режимбошилар қандай қарор қилишлари ҳақида эмас, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг миллий манфаатларига қайси йўл мос келишида.