18 November 2011
22:20 - Ўзбекистонда илк иссиқлик электр станцияси қурилади
Сурхондарё вилоятининг Шарғун кўмир кони негизида бунёд этиладиган иссиқлик электр станциясининг қуввати 300 МВт бўлиб, унинг қурилиши ҳақида “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик жамияти маъмурияти маълум қилган. 2016-2020 йилларда амалга ошириладиган бундай йирик иншоотдан мақсад мамлакат жанубини стабил энергия билан таъминлашдин иборат. Шунингдек, Афғонистон ва Покистонга энергия экспорти ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, иссиқлик электростанцияси бирон хил ёқилғининг кимёвий энергиясини электрогенераторларнинг ўқини айлантирувчи механик энергияга айлантириб беради. Демак,
Сурхандарёда кўмир ёқиб, электр энергияси олинади.