18 November 2011
21:43 -
Сарҳадини симтўрлар ажратиб турган қардошлар орасида ўзаро товар айрибошлаш ҳажми ортмоқда
Бу ҳақда Туркманистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Султон Пирмуҳамедов маълум қилган. Дипломатга кўра, шу йилнинг 9 ойи давомида Туркманистонда ишлаб чиқарилиб, Ўзбекистонга экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажми 3,5 барварга ортибди. Ўзаро товар айрибошлаш ҳажми ва савдо айланмаси ҳажми 359 миллион АҚШ долларини ташкил қиларкан, ўзбек-туркман халқларини ҳамон симтўрлар, ўзаро борди-келдида эса виза тартиби ажратиб турибди.
Элчига кўра, Ўзбекистон Туркманистонга кимё саноати маҳсулотлари, қурилиш моллари, электротехника ва транспорт воситалари экспорт қилади. Туркманлар эса нефт, кимё, текстил саноати ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари беради.
Бу нарса - дунёдан изоляция бўлиб қолган Ислом Каримнинг Туркманистон президентига яқинлиги ортиб бораётганинг кўрсатгичидар. Бундай яқинлашиш ва унинг натижасида Ўзбекистонга экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажмининг 3,5 барварга ортиши каби фактлар ўзбеклар учун қанчалик фойдали бўлиб-бўлмаслиги ҳали маълум эмас.