18 November 2011
20:37 -
Жинсий зўровонлик қурбони бўлган Райҳон Соатова қамоқдан чиқди, манзил-колонияга ўтказилди
Кеча Зангиотадаги аёллар қамоқхонасида сақланаётган Райҳон Соатова Жиззах шаҳридаги манзил колонияга ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатилган 43-сонли релизида айтилади. Жамоатчиликка оммавий ахборот воситалари хабарларига асосан таниқли бўлган Райҳон 2009 йилнинг 9 майида жинсий зўровонлик қурбони бўлган. У Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ тергов изоляторида 12 нафар шахснинг унинг номусига тажовуз қилгани, улардан 3 тасини танишини, ўзига етказилган азоблардан ҳушини йўқотгани, калтаклангани, кўкраклари орасида пошнанинг изи қолганини таъкидлаган.
Кейинчалик Райҳон Соатова қамоқхонада туғди. Унга нисбатан қилинган тажовуз юзасидан эса 2009 йилнинг декабрида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси (Номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Лекин айбдорлар аниқланмади, жиноят иши беркитилди. Ҳатто БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Манфред Новак Ўзбекистон ҳкуматини Райҳон ишини адолатли ўрганишга чақирган, лекин бунинг фойдаси бўлмади.
“Эзгулик” ўзининг бугунги мурожаати орқали Ўзбекистон ИИВнинг ЖИЭББ маъмуриятидан Райҳон Чориевани Сурхондарё вилояти ҳудудида жойлашган колониялардан бирига ўтказишни илтимос қилган. Боиси Райҳоннинг касалманд онаси ва зўровонлик натижасида туғилган боласи Сурхондарёда, уларнинг қарийб 500 километр узоқликдаги Жиззахга тез-тез қатнаши мушкул.
Релизнинг тўла матни жамиятнинг расмий веб сайтида — www.ezgulik.org