18 November 2011
21:04 -
Ўзбекистон байроғи қабул қилинганига 20 йил тўлди

Бир маҳаллар бизнинг сайтимизда собиқ бирликчи шоир Ёдгор Обид байроқнинг эскизини ўзи чизгани, аммо кимдир уни Ёзувчлар Уюшмасидаги хизмат хонасидан ўғирлаб кетганини иддао қилганди. Табиий, Ўзбекистон расмийлари бу эскизни ким тайёрлагани ҳақида ҳеч қачон ҳеч қандай маълумот бермаганлари сабабли, бу хусусда бир нарса дейиш қийин. Бошқа тарафдан, ўзбек ёзувчилари учун алжираш оддий нарса эканлигини ҳозир ҳамма билади. Демак, Ёдгор аканинг иддаоси қанчалик жиддий эканлигини ҳам ўйлаб кўриш керак.