16 November 2011
21:22 -
Халқаро Валюта Жамғармаси Ўзбекистон ҳукуматини алдаб-сулдаб сўм инфлациясига қарши туришга чақирмоқда
Сўнгги икки ҳафтада Ўзбекистонда бўлган Халқар Валюта Жағармаси делегацияси мамлакат молиячиларини миллий пул бирлигининг қадрсизланишини бартараф қилишга чақирган.
Жамғарманинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё масалалари бўйича Департаменти раҳбари ўринбосари Вероника Бакал бошчилигидаги делегация хулосасига кўра, Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда сезиларли иқтисодий кўрсаткичлар қайд этилган. Ўртача ялпи миллий маҳсулот ўсиши ҳажми 8,5 фоизга тўғри келган. Муқим иқтисодий барқарорлик кузатилган. Жаҳон молиявий инқирозидан чиқиш бўйича дунёга сабоқ бўларли тизим яратилган. Мамлакат молия тизимидаги сезиларли муаммолардан бири эса миллий валюта - сўмнинг инфляциясидир.
Албатта, ривожланган Ғарб мамлакатларининг назорати остида бўлган Халқаро Валюта Жамғармаси вакилининг мамлакатимиз иқтисодиётига берган ижобий баҳолари - ўзига хос сиёсий лутф, тўғрироғи, қочиримдир. Асл мақсад – Ўзбекистонни Ғарб билан сиёсий интеграцияга тортиш. Аслида, Вероника хоним ва у кабилар учун Ўзбекистоннинг иқтисодий жабҳада тезлик билан орқага кетаётгани ҳеч қандай сир эмас.