16 November 2011
20:34 -
Санъат аҳлини диний мавзулардан тортишга интилиш фойдасиз, Исломни ислоҳот қилиш керак
Ўтган куни Ўзбекистон Миллий академик театри биносида маданият ва санъат намоёндалари иштирокида анжуман ўтказилиб, унда яратилаётган куй-қўшиқлар, санъат асарларига диний мавзуларнинг аралашиб кетиши мумкин эмаслиги таъкидланганди. Бу тадбирда ҳукумат одамлари, жамоат вакиллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ваъз ўқиб, ижодкорларни бирмунча ҳаяжонга солишибди, тўғрироғи, уларни анча-мунча қўрқувга солишибди.
Эртага Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси биносида худда шундай анжуманнинг иккинчиси ўтказилади.
Маълум бўлишича, "Юксак маънавият - санъаткор одобининг мезони” мавзусидаги мажлисда Президент Ислом Каримнинг "Юксак маънавият - енгилмас куч” асарида белгилаб берилган вазифалар ижроси, унинг санъаткорларга тааллуқли қисми муҳокама қилинади. Қисқа қилиб айтсак, санъатчилар яна ҳам қўрқитилади, уларнинг мияси ювилади.
Тадбирга мумтоз ва эстрада санъати йўналишида ижод қилаётган хонандалар, мусиқашунос олимлар, бастакорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф қилинган.
Бундай тадбирнинг фойдали томони ҳам бўлиши мумкин, дейди мухбиримиз. Чунки, асрлардан бери ҳеч ривожланмаган, дунёдан ўзини-ўзи изоляция қилиб олган ўзбек жамиятида одамлар диндан бошқа нарсани билишмаган, ҳозир ҳам билишмайди. Ҳамма нарсани диний мавзу билан боғлаш халқимизнинг қонида бор.
Аммо, касалликни бундай мажлислар билан тузатиб бўлмайди. Касалликнинг илдизини тузатиш, ўрта асрлардан ҳам аввалги билимлар доирасидаги Қуръоннинг хато тафсирига асосланган Ислом динини ислоҳот қилиш керак.