16 November 2011
22:07 -
Ўзбекистонда тежамкор лампалар ишлаб чиқаришга ўтилади, аммо улар мамлакатимизни ҳозирги кризисдан олиб чиқолмайди
Бу ҳақда қатор маҳаллий оммавий ахборот воситалари ёзмоқда. 2015 йилга қадар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан энергияни тежовчи лампалар, ёритиш ускуналари ишлаб чиқариш миқдори 28,87 миллион донага етади. Ҳозирданоқ Навоий эркин иқтисодий зонаси ҳудудида "Uzkor Lighting", "Neo Sun Light" сингари ширкатлар бундай лампаларни ишлаб чиқаришни бошлаб юборган.
Бу хабарлар Ўзбекистон яна бир жиддий муаммо — энергия ресурслари тақчиллигига дуч келганини кўрсатмоқда, деди мухбиримиз. Тежамкор лампалар ишлаб чиқариш ҳам тақчилликка қарши кураш йўлидаги қадамлардан бири.
Лекин, Ўзбекистон иқтисодини диддий ислоҳот қилмасдан ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди. Ҳозирданоқ мамлакатнинг аксарият вилоятларида элктр энергияси билан боғлиқ муаммолар чиқаётгани, минглаб хонадонларда электр таъминоти деярли йўқлиги – иқтисодий кризиснинг биринчи кўринишларидир, холос.
Дарвоқе, Ислом Карим ва унинг ҳукумати сиёсий ислоҳотларсиз иқтисодий ислоҳот қилиб бўлмаслигини қанча тез тушунса, халқимиз учун шунча яхши бўлади.