12 November 2011
01:55 -
Митрополит Викентий ўлганларни хотирлаш маросимларида ароқ ичишни қоралади
Маълумки, аксарият ўрис христианлари дафн маросимидан сўнг марҳумни хотирлаш (поминка) бўйича ўтказиладиган ҳамма тадбиларда ароқ ичишади, тўғрироғи, ароқ ичиб марҳумни хотирлашади. Бугун Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий ҳазратлари бу ҳолни кескин танқид қилди. У марҳумни ароқ ичиб хотирлаш улкан гуноҳ эканини таъкидлаб, қавмини бундай амалиётдан қайтишга чақирди.
Хотирлов (поминка) ҳам ўзига хос ибодат маросимларидан биридир, уни спиртли ичимликлар ичиш каби бидъат билан булғамаслик лозим, деди митрополит.
Хотирлов (поминка) ҳам ўзига хос ибодат маросимларидан биридир, уни спиртли ичимликлар ичиш каби бидъат билан булғамаслик лозим, деди митрополит.