12 November 2011
01:04 - Ўзбекистон футболчилари муҳим ғалабани қўлга киритди
Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинлари доирасида бугун Шимолий Корея жамоасини Тошкентда қабул қилиб, кичик ҳисобда мағлуб этган футболчиларимиз мухлисларга ҳақиқий байрам кайфиятини тақдим этди. Ўйин услуби, маҳорат бобидаги истеъдодлари билан йигитларимиз жаҳон майдонларида ўйнаш ҳуқуқига эга эканини намойиш қилди. Ўйин бир неча дақиқа аввал, Тошкент вақти билан 19.55 да якунланди, сўнгги йилларда илк марта Пахтакор марказий стадиони мухлислар ва уларнинг олқишлари билан тўлди.

Ягона тўпни ўйиннинг 49-дақиқасида ўйинчимиз Темур Копадзе киритди.