23 October 2011
16:34 -
Ягона сенсация: Ҳиллари Клинтон Ислом Карим билан 2,5 соат гаплашибди
АҚШ Давлат Департаменти Давлат Котиби Ҳиллари Клинтоннинг охирги икки кун ичида Афғонистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга қилган ташрифларига бағишланган кундалик дайжестини тарқатди. У “Ҳаракат” агентлигининг электрон адресига ҳозиргина келиб тушди. Бу дайжестда 6 та алоҳида хабар бўлиб, уларнинг 5 таси Ҳиллари Клинтоннинг Покистон ва Тожикистон сафарига оид:
- Ҳиллари Клинтоннинг Покистондаги АҚШ элчихонаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан 21 октябрдаги учрашуви ҳақида;
- Ҳиллари Клинтоннинг Тожикистондаги АҚШ элчихонаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан 22 октябрдаги учрашуви ҳақида;
- Ҳиллари Клинтоннинг Покистондаги музокаралари бўйича Давлат Департаменти вакилининг журналистлар билан учрашуви ҳақида;
- Ҳиллари Клинтоннинг Душанбеда фуқаролар жамияти фаоллари билан учрашувнинг тўла матни;
- Ҳиллари Клинтоннинг Тожикистон ташқи ишлар вазири иштирокидаги брифинги.
Бу бешта хабарда биронта пичоққа илинадиган янгилик йўқ. Табиий, бу минтақадаги воқеаларни яқиндан кузатиб борувчилар учун йўқ. Ҳаммаси умумий гаплар. Афғонистонда ва минтақада тинчлик ўрнатиш, АҚШнинг бор муаммоларни ечишдаги роли ва бошқалар. Тожикистонда фуқаролар жамияти вакиллари билан учрашувда номи айтилмаган одамнинг саволига (савол яхши эшитилмагани айтилиб, унинг матни келтирилмаган) жавоб берган Ҳиллари Клинтон ҳамма ерда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам инсон ҳуқуқлари масаласи муҳокама қилинади деб икки оғиз гапириб ўтган.
Охирги, 6-чи хабар Ҳиллари Клинтоннинг Ислом Карим билан кечаги учрашувидан кейин дарҳол ўтказилган брифинг ҳақидадир. Брифингни Давлат Департаментининг исми келтирилмаган расмий вакили ўтказган. Кўринишидан, брифинг АҚШ элчихонасида бўлган.
Бу брифинг ҳақидаги хабарда пичоққа илинадиган биттагина факт бор – Ислом Карим билан Ҳиллари Клинтоннинг учрашуви 2,5 соат давом этган.
Томонлар асосан Афғонистон атрофидаги муаммолар ҳақида гаплашишган. Бу мавзудаги гапларда ҳам ҳеч қандай янгилик йўқ – Ўзбекистон АҚШ ҳарбий юкларини Афғонистонга ташиш масаласида АҚШга ёрдамчилик қилишини давом эттиради, АҚШ 2014 йилдан кейин ҳам на Афғонистонни, на Марказий Осиёни тарк этмайди. Ҳиллари Клинтон инсон ҳуқуқлари ва Ўзбекистонда демократик жараёнларнинг бориши ҳақида ҳам гапирибди, Ислом Карим ҳамма нарса ўзининг ўтган йили ноябрь ойида Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида айтилгани каби давом этаётггани, ҳамма нарса олий даражада яхши кетаётганини айтибди.
Баъзи журналистлар, улар, кўринишидан, Ҳиллари Клинтон билан бирга келган америкаликлар, инсон ҳуқуқлари, демократик жараёнлар ва Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонга ёрдам бериш борасида қанчалик самимийлигига доир саволларни чин кўнгилдан ковлашга ҳаракат қилганлар. Аммо, Давлат Департаментининг вакили ҳамма нарсани умумий гапларга айлантириш билан чекланган.
Расмда – Ҳиллари Клинтоннинг Тошкент аэропортида кутиб олиш.