23 October 2011
06:22 -
Ҳиллари Клинтон келиб кетди, Ҳамид Карзай алжиради

Кеча бу “қўғирчоқ” президент Покистон телеканалларнинг бирига интервью бериб, агар Покистон билан бошқа бир мамлакат, жумладан, АҚШ ўртасида ҳарбий конфликт чиқса, биз Покистон тарафда бўламиз, афғон ва покистонликлар ака-укадир деган маънода бир қатор гаплар айтибди. Бу ҳақда АҚШдаги CBSNews телеканали хабар беради.
АҚШ-Покистон ўртасида ҳарбий конфликт чиқишининг эҳтимоллиги йўқ даражада оз бўлишига ва Карзайнинг сўзлари шунчаки айтилганига қарамасдан, уларни сиёсий арбобга мос келмайдиган алжираш деб баҳолаш тўғри бўларди, дейди мухбиримиз.
Ёки у Ҳиллари Клинтон билан жиддий масалаларда келишолмай қолдими?