08 October 2011
06:50 -
АҚШдан дунёга хушхабар: Кутилаётган 60 минг ўрнига, сентябрда 103 мингта янги иш ери яратилди, аммо Dow Jones яна тушди
Бу мамлакатда иқтисодий кризиснинг асосий кўрсатгичларидан бири ишсизлик даражасидир. Сўнгги ойларда ишсизлик 9,1 фоиз атрофида қолмоқда. Кризис бошланмасдан аввал бу кўрсатгич 6 фоиз атрофида бўларди.
Reuters агентлигининг хабаридан маълум бўлишича, сентябрь ойида АҚШда 60 минг янги иш жойи яратилиши прогноз қилинган экан. Аммо, натижа кутилгандан яхши бўлибди – сентябрь ойида 103 минг янги иш жойи яратилган. Демак, АҚШда дефолт хавфи остида сўнгги ойларда инқироз кучайгандек кўринса ҳам, аслида жараёнлар яхши йўналишда кетмоқда.
АҚШдаги аҳвол бутун дунёга таъсир кўрсатиши муқаррар бўлгани сабабли, бу хабар дунёни қувонтириши турган гап.
Аммо, бу хабар ҳали АҚШнинг ўзида ҳам тўғри баҳоланди деб бўлмайди. Кеча Dow Jones индекси кун бўйи бир тушиб, бир кўтарилиб турган бўлса ҳам, Нью-Йорк биржасининг ёпилишига ярим соат қолганда пастга кетди. Бир кунлик умумий тушиш унча кўп эмас – 20 поғана (0.18%), холос. Балки, юқорида айтилган хушхабар Dow Jones индексига ҳали етиб бормагандир.