08 October 2011
02:49 -
Ҳукм қатъий – ўйлашга рухсат йўқ!
Бизким, Денов туманининг мутлоқ ҳокими Баҳром Хуррамович Маматқулов эрурмиз: ушбу ёрлиқни имзолаш билан шуни маълум қиладурмизки, тубанда исми шарифлари зикр этилган ўрта ва қуйи даражадаги мансабдор шахслар ўзларига биз томондан вақтинча берилган ваколатларни ишга солиб, 2012 йил учун мамлакатимиздаги ҳаммага машҳур “Чағониён” газетасига 12 047 нусха обуна бўлсинлар ва 600 000 000 сўмни шартнома асосида тўғридан-тўғри газетанинг ҳисоб-рақамига ўтказсинлар. Чоп этилган газеталарни обуначиларга етказиб бериш масъулияти обуначиларнинг зиммасига қолдирилсин. 30 000 нафардан зиёд нафақахўрлар, ногиронлар, муайян иш жойига эга бўлмаганлар, болалар боғчаларига жалб этилмаганлар ва меҳнат муҳожирлари “Чағониён” газетасига ўз ихтиёрлари билан почта орқали обуна бўлишлари мумкин.
Расмда Баҳром Маматқулов томонидан тасдиқланган обуна тақсимотининг биринчи саҳифасини кўрмоқдасиз. Уч саҳифали ҳужжатга кўра, 68 та ташкилотнинг зиммасига 12047 дона газетага обуна бўлиш мажбурияти юклатилган. Масалан, хусусий ва кичик корхоналар минг дона газетага ёзилишлари шарт. Расмни каттайтириш учун курсор билан босинг.