01 October 2011
06:04 -
Варшавада яна бир сиёсий форум – “Шарқий Ҳамкорлик” саммити иш бошлади
Кеча Польша пойтахтида Европа Иттифоқининг “Шарқий Ҳамкорлик” саммити иш бошлади. Унда ЕИга аъзо бўлган мамлакатларнинг ва “Шарқий Ҳамкорлик” программасига қабул қилинган мамлакатларнинг раҳабарлари қатнашмоқда. Бу программага кирган мамлакатлар келажакда ЕИга қабул қилиниш учун номзодлар ҳисобланади. Булар - Украина, Молдава, Озорбайжон, Арманистон, Грузия ва Белоруссия.
Саммитни ЕИда раислик қилаётган Польшанинг Бош вазири Дональд Туск очди.
“Шарқий Ҳамкорлик” саммити икки йилда бир марта ўтказилади, яъни, у биеннале форум. “Шарқий Ҳамкорлик” программаси 2008 йилда Польша ва Швециянинг ташаббуси билан яратилган.
“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг фикрича, Ўзбекистон ҳам шу программага кириш учун ҳаракат қилиши керак.