01 October 2011
06:42 -
Dow Jones индекси яна ўпирилди, бу Сороснинг ишими?
Ўтган кунги ўсишга қарамасдан, кеча Dow Jones яна ўпирилди. Тушиш 240 поғона (2.16%) бўлди. Унинг абсолют миқдори яна бир психологик нуқтадан, яъни 11 мингдан пастга тушди – 10913.
Кеча жорийдаги йилнинг учинчи чораги битди. Бу уч ойликда Dow Jones тахминан 1800 поғана тушди. 2008 йил ёз ойларида моливий-иқтисодий кризис бошлангандагина бундан кўпроқ тушиш бўлганди. Яна кризис келмоқдами?
Америкалик миллионер ва молиячи Жорж Сорос кеча The Financial Times газетасида эълон қилган мақоласида инқироз яна қайтарилиши ва ўтган асрнинг 30-чи йилларига каби Буюк депрессия бўлиши мумкинлигини айтиб, Европа давлатларига бир қатор маслаҳатлар берди.
Мухбиримизнинг фикрича, Сороснинг замони аллақачон ўтиб бўлди. Унинг Буюк депрессия ваҳимаси ҳам, европаликларга берган маслаҳатлари ҳам аҳамиятга эга эмас. Аммо, оддий инвесторлар ҳали ҳам унинг гапларига ишонишади, унга қулоқ солишади. Dow Jones индексининг кечаги ўпирилиши - ўша ишонувчилар фаолиятининг натижасидир. Бир неча кундан кейин ақллироқларнинг сўзи ўтишга бошлайди, аҳвол тузалади.