01 October 2011
05:33 -
Медведовга ош пиширган наманганлик бутунжаҳон ошпазлик китобига кирди
Бутунжаҳон Ошпазлар Ассосиацияси томонидан чоп этилган “Кеча. Бугун. Эртага” номли китобда наманганлик Баҳриддин Нажмиддиновнинг ҳам исми-шарифи ўрин олди. Қора денгиз бўйидаги Сочи шаҳрида ўтказилган тадбирлардан бирида Россия президенти Дмитрий Медведовга ош пишириб едирган бу ошпазимизнинг кўрсатган каромати – капгир ўйнатиш санъати билан Кремлбошининг диққатини ўзига торта олгани бўлибди. Ўшанда Дмитрий Анатольевич ош пиширилаётган қозоннинг тепасидан кетолмай қолган экан.