10 September 2011
12:33 -
Туркия таксичилари шаҳидларнинг оила аъзоларга текин хизмат кўрсатишмоқда
“Шаҳид” сўзининг асл маъноси - дин ёки мазҳаб учун қурбон бўлган одамдир. Аммо, кўпинча, ватан учун қурбон бўлганларни ҳам шаҳид деб айтишади.
Сўнгги ойларда Туркияда курд террористлари билан урушда ҳалок бўлганларнинг, ёки шаҳидларнинг сони кескин ортиб кетди. Шаҳид оилаларига давлатнинг ўзи ҳам моддий ҳам маънавий ёрдам бермоқда, янги ёрдам йўлларини ахтармоқда. Оддий турклар ҳам бу жараёнлардан четда қолмаяптилар.
Бу мамлакат матбуотининг билдиришича, Туркия таксичилари мамлакат бўйлаб шаҳидларнинг оила аъзоларига бепул хизмат кўрсатиш компаниясини бошладилар. Кўп таксичилар ўз автомобилларига Туркия байроғини осиш билан бир қаторда, “Шаҳид оилаларига бепулдир” сўзлари ёзилган плакатлар ҳам ёпиштирдилар.
Расмда ўз автомобилига шундай плакат ёпиштираётган Эдирна шаҳар таксичиларидан бирини кўрмоқдасиз.
Миллий бирликни намойиш қилиш нуқтаи назаридан мақтовга лойиқ бундай ташаббус ёки шу каби ташаббуслар нафақат олқишланиши, Қирғизистон жанубида қирғин қилинган ўзбек оилаларига нисбатан Ўзбекистонда ҳам ишлатилиши керак.