10 September 2011
13:05 -
“Озодлик” радиоси масхарабозларнинг минбари бўлишни давом эттирмоқда
Кеча бу радиода ўзини “Демократик ташаббуслар маркази директори” деб танитган Искандар Худойберганов билан Марказий Осиёдаги аҳвол, Россия ва АҚШнинг роли ҳақида суҳбат ўтказилибди. Узоқ йиллардан бери Искандар Худойберганов ўзи йўқ ташкилотни ҳар ерда тиқиштиришга ҳаракат қилиб юрганини радиодагилар ҳам билишади, лекин кўр кўрни қорнғида ҳам топиши ҳақидаги мақол ўз йўлида ишайверади.
Искандар Худойберганов ўзи йўқ марказнинг директори бўлиш учун қандай масхарабозлик қилган бўлса, радиодаги суҳбат мавзусида ҳам масхарабозликни ўша шаклда давом эттирган.
“Директор” 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг Ўзбекистон-АҚШ-Россия учлиги ўртасида ўта мураккаб сиёсий муносабатлар бошланганини айтиб, шу фикр атрофида сафсатабозлик қилади. Қариб қолган бечора “директор” бор йўғи 5-10 йил аввал бўлган воқеаларни ҳам унутган ёки билмайди. У шунақа таҳлилчи.
Ҳақиқат эса, қуйидагилардан иборат.
11 сентябрда Нью-Йоркда уюштирилган терроростик ҳужумлардан кейин АҚШ президенти ўз махфий бункерларидан бирида қўрқув ичида бекиниб ётар экан, унга биринчи бўлиб Буюкбритания, Германия ёки Франциянинг эмас, Роосиянинг президенти Владимир Путин телефон қилган ва ҳамдардлигини билдириш билан бир қаторда терроризмга қарши курашда ҳар қандай ёрдамга тайёрлигини билдирган. Булардан эриб кетган Жорж Буш Путинни АҚШга таклиф қилгани ва унинг кўзларига қараб, инсонийликни кўрганини айтгани, Сенатор Мак-Кейн эса, “Буш яхшилаб қараса, эди Путиннинг кўзларида КГБ ёзувини ўқир эди”, деб заҳархандалик қилганини ҳам ҳамма билса керак. Путин шу йўл билан, Россияда демократия ниҳолларини бўғиб ташлаётган пайтда, америкаликларнинг жим туришига эришган.
Демак, нима сабаб билан бўлса бўлсин, 11 сентябрь куниёқ Хонобод феълан америкаликларга берилган. Путин Ислом Каримдан сўраб ҳам ўтирмаган. Қолаверса, Ислом Карим тамомийла Путиннинг ҳақиқий иш жойи бўлган Лубянканинг одамидир.
Хуллас, биринчи босқичда Ўзбекистон-АҚШ-Россия ўртасида ҳеч қандай мураккаб муносабат бўлмаган, АҚШ-Россия келишишган, Ўзбекистонга Лубянкадан буйруқ келган, холос.
Кейин иккинчи босқич бошланди. 2005 йилнинг январь ойида Остонада ўтган ШҲТ саммитида АҚШдан Марказий Осиёдаги базаларни ташлаб кетиш талаб қилинди. Аслида бу ерда Хитой ва Россия янглишишди, улар Афғонистондан келадиган террор таҳдиди америкаликларнинг қўли билан битти, деб ўйладилар. Аммо, ҳеч қандай мустақил роли бўлмаган Ислом Карим топшириқни бажаришга киришиб, АҚШдан Хонободни бўшатишни сўради. Андижондаги қонли воқеалар америкаликларни ҳайдашни тезлаштиришга катализатор бўлган, холос.
Россия ва Хитой ўз хатоларини тезда англаб етиб, америкаликлар Афғонистонда террор ўчоғини йўқ қилмаса, террор ўз мамлакатларига келишини, Россия эса, наркотиклар қурбони бўлишини тушунишди ва америкаликларга ёрдам беришни тиклашди. Хонабодни қатариб бериш лойга юз билан ётиш эканлигини тушунишган учун, бу қадам қилинмади. Аммо, ҳозир АҚШ юклари Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон орқали Афғонистонга бемалол ташилмоқда. Манас ҳам уларнинг қўлида.
Искандар ака бу масалада Ўзбекистон-АҚШ-Россия ўртасидаги муносабатларда мураккабликни кўриши эса, унинг ҳеч нарсадан хабари йўқлигининг кўрсатгичидир.
Яна Искандар Худойбергановга кўра, Марказий Осиё мамлакатларида демократик жараёнлар олға кетмаётганида, Ўзбекистоннинг қўшнилар билан алоқаси ёмонлигида Россиянинг қўли бормиш. Бунга куласизми, йиғлайсизми? Путиндан олдин бу мамлакатларда демократия бор эдими? Антидемократикликда Путин билан Марказий Осиё лидерлари бир турли одамлар-ку! Искандар “директор” ақлдан озган, шекилли.
Бундан ташқари, Ислом Карим ким билан чиқишолган эдику, қўшнилар билан чиқишсин. У ўз мухолифати билан чиқишолдими? Икки квартира ва бир депутатлик мандати эвазига сотиб олган одами Салой Мадамин билан чиқишолдими? Ҳозир ҳамма билан уришиб, якка-мохов бўлиб ўтирибди. Бу ерда Россиянинг қўлини қидириш учун “директоримиз” ростакам аҳмоқ бўлиши керак. Ёки у Ислом Каримнинг ҳимоячилигини қилиб, унинг сиёсий уқувсизлигини, ўртага Россияни тиқиштириб, оқламоқчими?
Шунақа “экспертлар”нинг фикрини бечора ўзбеклар ичида тарқатувчи "Озодлик" ходимлари аҳмоқми ёки ўша экспертларми, деган саволга юқоридаги каби жавоб бериш мақсадга мувофиқ бўларди: аҳмоқ аҳмоқни Тўйтепада ҳам топаверади, фақат Прагада эмас.
Ҳар қандай одам ҳар қандай масала бўйича ҳар қандай фикр билдиришга ҳақли. Аммо, фикр фактларга қарши бўлса, бундай одам/экспертларга ҳеч бир ерда жиддий минбар берилмайди. Дарвоқе, “Озодлик”нинг ўзи жиддий минбар бўлмагани сабабли, масхарабозларнинг у ерда чиқишни танқид қилиб ўтиришнинг ўзи, балки, ортиқчадир.