10 September 2011
06:34 -
Ўзбекистонга келган ҳуқуқ ҳимоячилиги бўйича халқаро экспертлар ҳақиқий ҳуқуқ ҳимоячилари билан нега учрашишмайди?
Расмий хабарларда айтилишича, 8 сентябрда Тошкентда “Бизнесс ва инсон ҳуқуқлари: Ҳимоя ва ижтимоий маъсулият” номли халқаро конференция бўлиб ўтган. Бу конференцияда ҳуқуқ ҳимоячилиги бўйича икки нафар халқаро эксперт - Дания инсон ҳуқуқлари институтининг маслаҳатчиси Клэр О'Брайн ва ЕХҲТнинг Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари Бюроси (ДИИҲБ) бўлимининг раҳбари Снежана Бокулич иштирок этишибди.
Маълумки, бундай конференциялар демократиядан узоқ бўлган Ўзбекистонда хўжа кўрсинга, Ғарбни алдаш учун ўтказилади. Аммо, буни юқорида номи айтилган обрўли ташкилотларнинг вакиллари, экспертликка иддао қилаётган одамлар билишмайдими?
Нимага улар бундай конференцияларга, энг камида, расман рўйхатдан ўтган “Эзгулик” жамияти вакилларини чақиришни талаб қилишмайди, ёки ўзлари бу жамият раҳбарлари билан учрашиб, Ўзбекистондаги аҳвол бўйича информация олишга интилишмайди?
Ўзбекистон демократлари бу каби саволларни халқаро ташкилотлар олдига кўндаланг қилиб қўйишлари керак.