25 August 2011
02:12 -
Ислом Карим Дюздо Федерациясининг махсус мукофоти билан тақдирланган
Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, мамлакатда спортнинг дюздо тури ривожига қўшган ҳиссаси учун Президент Ислом Карим Халқаро Дюздо Федерациясининг махсус мукофоти билан тақдирланибди. Одатда спорт ривожи йўлида кўпчилик давлат раҳбарларига юбориладиган бундай медаллар ҳақида гапирилиб ҳам ўтирилмайди, бироқ ўзбек нашрлари режимбошининг тақдирланишини катта воқеа сифатидан кўрсатишга уринмоқда.
Францияда ўтаётган дюздо бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Ришод Собиров ғолиб бўлиб, иккинчи марта жаҳон чемпиони деган унвонни қўлга киритди, дейди мухбиримиз. Бу ҳақиқатан ҳам президентга жўнатилган инъомдан кўра тилга олишга арзийдиган воқеадир.