25 August 2011
02:42 -
Даҳшат, энди ўзбеклар Россия ҳудудига нос олиб кира олмайди
Россия Федерациясига йўл олган ўзбекистонлик фуқаро ўзи билан 250 граммдан ортиқ нос олиб кета олмайди. Носфуруш қўлга тушса маъмурий тартибда жазоланиши мумкин. Бу ҳақдаги хабарни мамнуният билан очиқлаган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкати Россиядан қайтаётган юртдошларимиз учун ҳам талаблар кучайтирилганини эътироф этибди. Афтидан хавфсизлик чоралари туфайли ҳужжатлар билан боғлиқ расмиятчилик такомиллаштирилганга ўхшайди.
Мамлакатга оддий ўзбекнинг хумор воситасига айланган носвойнинг киришига қарши курашаётган Россия ҳукумати бу соҳада биринчи эмас. Туркманистоннинг жорийдаги Президенти Қурбонгули Бердимуҳамедов раҳбарлигининг илк ойларидаёқ нос чекишни таъқиқлаш ҳақида фармон чиқарганди. Бундай ножиддий кўрсатмани туркманлар режимбошининг собиқ тиш дўхтири эканига йўйиб, кулиб қўя қолишган.