24 August 2011
23:50 -
Қирғизистонда ўзбекларни оқлаш жараёни бошландими?
Бу мамлакатдаги мустақил 24.kg агентлигининг бугунги хабарига кўра, Олий Суд Ўш шаҳар судининг ўзбек аслли Мирзоҳид Ваҳобжоновни 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини бекор қилиб, унинг ишини қайтдан Ўш шаҳар судига юборибди. Суд сентябрь ойининг ўрталарида бошланишини унинг адвокати Татьяна Томина айтган.
Маълум бўлишича, Мирзоҳид Ваҳобжоновни бир гуруҳ ўзбеклар билан биргаликда ўтган йили 11 июнь куни кечаси қирғиз аслли Жолдубай Зулпукаровни калтаклашда ва ўлдиришга уринишда айблашган ва 20 июлда ҳибсга олишган. Ундан ўз айбини тан олувчи кўрсатмалар олиш учун, калтаклашган. Докторлар берган ҳужжатлар буни тасдиқлайди. Шундай бўлса ҳам, Ўш шаҳар суди уни 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқарган.
Қирғизистон Олий Суди бу ҳукмни бекор қилиб, ишни қайтадан Қирғизистон ўзбекларининг пойтахти Ўш шаҳар судига юборибди. Қирғизистонда фашистлар ҳукмрон экан, ўзбекларга нисбатан муносабат ўзгаришига ва адолат тикланишига ишониш қийин. Қирғизларни бунга фақат Ўзбекистон ўзбеклари мажбур қилоладилар.
Ҳеч шубҳа йўқки, Қирғизистон Олий Суднинг Мирзоҳид Ваҳобжоновнинг иши бўйича қарори айнан “Бирлик” Партиясининг баёнотлари ва “Ҳаракат” агентлигида берилаётган материаллар таъсири остида бўлган.