24 August 2011
22:55 -
Корея президенти Ўзбекистондан кетиб бўлмасдан, Остонага етиб келди
Ҳақиқатда, Ўзбекистон ахборот воситалари Жанубий Корея президенти Тошкентдан жўнаб кетганини хабар қилганлари йўқ, аммо Казинформ Ли Мён Бакнинг Остонага етиб келганини Тошкент вақти билан 16:35 да хабар қилиб бўлди. Демак, у Тошкентда 24 соатча қолиб, бугун соат 14 атрофида мамлакатимизни тарк этиб бўлган.
Пойтахт аэропортида уни Қозоғистон бош вазининг ўринбосари, Индустрия ва янги технологиялар вазири Асет Искешев ва бошқа расмийлар кутиб олишибди.
Қозоқларнинг тезкорлигидан ташқари, бу мамлакатда Индустрия ва янги технологиялар вазирлиги борлиги ҳам диққатга сазовордир.