22 August 2011
06:11 -
Ҳаёт-мамот жанги қилаётган филистинликларда ҳам бирлик-баробарлик йўқ, ўзбекларда-чи?
БМТнинг қарори билан тузилиши керак бўлган Филистон давлатини 63 йилдан бери қуролмаётган арабларга қандай баҳо бериш керак? Аҳмоқларми? Шунақага ўхшайди. Авваломбор, Филистон давлатининг тузилиши йўлидаги асосий тўсиқ Иордания бўлган. Аммо, филистинликларнинг ўзи ҳам айбсиз эмас. Ҳалигача бирлашишолмайди.
Аввалига қурол билан курашган, аммо ҳозир муаммони тинч йўл билан ечиш тарафдори бўлган Филистин Миллий Озодлик Ҳаракати (ФАТХ) билан бир қаторда ҳар доим қурол йўлини тутганлар бор бўлди. Амма улар ҳам парчаланган. Уларнинг ичида энг кучли ХАМАС билан бир қаторда кўпчилик билмайдиган Халқ Қаршилиги Ҳаракати, “Салоҳиддин бригадалари” ва бошқалар бор.
Буларнинг ҳаммаси Исроил билан курашадилар ва уришадилар, аммо ундан ҳам кўпроқ ўзаро солишадилар.
18 август куни Исроилда уюштирилган террористик ҳужумни Халқ Қаршилиги Ҳаракати уюштирди, деб ҳисоблаган яҳудийлар, бу ташкилотнинг раҳбарларидан бирини дарҳол йўқ қилдилар. Янги бошланган урушга ХАМАС ҳам қўшилганини жума куни эълон қилганди. У бугун яна тинчлик йўлига қайтиш ҳақида қарор қабул қилибди.
Ҳозир ҳеч бир ақли расо одам филистинликларни бирлашишга чақирмайди ҳам. Чунки, бундай бўлмаслигини билади ва тушунади. Филистин давлати тузилса ҳам улар ўзаро урушиб ётаверадилар.
Айниқса, Қирғизистон жанубида ўзбеклар қирғин қилингандан кейин, ўзбек миллатининг ҳам аҳволи филистинликларникидан қолишмайди. Ҳозир ҳеч ким ўзбек билан ҳисоблашмай қўйган. Шу аҳволда ҳам бирлик-баробарлик йўқ. Миллатнинг асосий қисми диктатуранинг қулларига айлантирилган. Аммо, қуллардаям оз бўлса ҳам, кураш имконияти бор, айниқса 21 асрда. Биз ундан ҳам фойдаланолмаймиз. Ўн минглаб олий маълумотли ўзбеклар дунёнинг тўрт тарафида мардикорлик билан шуғуллансалар-да, кураш лозимлигини ўйлашга ҳам қодир эмаслар.
Бу ҳолда миллатни миллий ғоя атрофида бирлаштириш оддий чақириқлар билан бўлмайди, анъанавий бўлмаган йўллар қидириш лозим. “Бирлик” Партияси етакчиликка даъво қилаётган, аммо амбициядан бошқа нарсаси бўлмагани сабабли йиллардан бери биронта натижага эришолмаган лидерчаларни сиёсий майдондан йўқ қилиш ва ҳаммани миллий ғоя атрофида ягона ташкилотда бирашишга чақирмоқда. Кўриниб турибдики, бошқа йўл йўқ.
Шундай қилмасак, Ўш ҳокими Мирзаакматов каби қирғиз фашистлари Ўшни ўзбеклардан тозалаб бўлгач, Фарғонани ҳам ўзбеклардан тозалаш устида иш бошлашлари шубҳасиз. 1989 йилда ҳеч қандай кучи бўмаган Ислом Карим бир ҳовуч 53-54 лақабли хоинлар ва чала муллалар ёрдамида осонликча мустаҳкаланиб олгани ва энди ўзбекларни қўлидан келганча таҳқирлаётгани қирғизлардан кейин қозоқ ва тожикларни ҳам руҳлантираётгани ҳам кўзимизни очмайдими?
Водий аҳолисининг 80 фоизидан кўпи ўзбеклар, уларни ҳач ким ҳеч нарса қилолмайди дейдиганлар ҳам топилса керак. Ундай аҳмоқларга эсатиб қўйиш лозим – 100 йил аввал Ўшда ўзбекларнинг фоизи 95 дан ҳам кўп бўлганди.
Дарвоқе, аслида, улар учун бу ҳам фожеа эмас. Ўзбекларни бутун Ўзбекистондан ҳайдаб чиқаришмайдими, нима бўлибди, яҳудийларнинг тажрибасидан ўрганиб, 1,5 минг йилдан кейин яна қайтиб келволамиз юртимизга.