22 August 2011
05:45 -
Триполи учун қонли жанглар давом этмоқда
Reuters агентлигининг хабарига кўра, якшанба куни кечга яқин Триполида Каддафи қўшинлари билан Вақтли ҳукумат қўшинлари ўртасидаги жанглар натижасида икки тарафдан 400 га яқин одам ўлган, мингдан ортиқ одам ярадор бўлган.
Вақтли ҳукумат расмийларидан бири НАТОга мурожаат қилиб, Триполига бир неча ҳарбий вертолет юбориш сўралганини айтар экан, эрталабгача пойтахт тўла қўлларига ўтишини таъкидлабди.
Ҳозир Каддафи кучлари икки томондан ҳужум остида қолганлар. Қўзғолончилар кеча пойтахт яқинидаги ҳарбий базани босиб олишган эди. Ҳозир энди ўша ердан туриб Триполига ҳужум қилишмоқда. 200 га яқин жангчи эса денгиз орқали кемаларда келиб, иккинчи фронт очган.
Айни замонда, бу агентликнинг мухбирлари Каддафи кетгандан кейин Ливияни ким бирлаштиради, деган савол ҳам қўймоқдалар. Аммо, ҳозирча бу саволга жавоб йўқлиги айтилар экан, Ироқда Саддам Ҳусайиндан кейин ўртага чиққан муаммолар ҳам тилга олинади.