22 August 2011
12:38 -
Триполи Вақтли ҳукумат кучлари қўлига ўтмоқда
Жаҳон агентликлари Ливия пойтахти Триполининг маркази қўзғалончилар қўлига ўтаётганини хабар қилмоқдалар. Давлат телевидениеси биноси ва шаҳар аэропорти уларнинг қўлида. Муаммар Каддафийнинг икки ўғли қўзғалончилар тарафидан ушланган. Катта ўғил Муҳаммад Каддафий сиёсат билан шуғулланмаган, аммо кичкинаси Саиф ал-ислом Каддафий отасининг сиёсий саҳнадаги энг яқин одамларидан бири бўлган. У яқин кунларда Гаага трибуналига жўнатилиши кутилмоқда. У инсониятга қарши жиноят қилиш айби билан судланади.
Муаммар Каддафийнинг ўзи ҳали қўлга туширилгани йўқ. У ўз ваъдасига кўра, Ливияда қолса, Саддам Ҳусайин каби биронта ертўлада бир неча ой бекиниб ётиши мумкин.
Шаҳарнинг марказидаги Яшил майдонда минглаб одам тўпланиб, Каддафий режимининг қулашини қутлаётгани ҳақида ҳам хабарлар бор. Унинг номи ҳам ўзгартириб бўлинган – Шаҳидлар майдони.
Ҳозир Триполида маҳаллий вақт бўйича – саҳар пайти. Қўзғалончилар эрталабгача шаҳарни тўла қўлга олажакаларини айтишганди, шундай бўладиганга ўхшайди.