19 August 2011
04:14 -
Абдураҳим Пўлат: СССРда давлат тўнтаришига урунишнинг 20 йиллиги ва аввал ёзилган хотираларим ҳақида
20 йил аввал шу кунларда сафдошим Пўлат Охун билан биринчи Туркия сафаридан қайтганимиздан кейин, 19 август куни Москвада Михаил Горбачевни ағдариш, унинг бошчилигида бошланган демократик ўзгаришларни тўхтатиш мақсадидан қилинган фитна ва унинг атрофидаги воқеалар гирдобига кириб кетгандик.
Ўша кунги воқеалар ҳақидаги хотираларимни бир неча йил аввал қоғозга туширганман. Улар ушбу сайтда эълон қилинган, “Ҳаракат” журналида ҳам чоп этилган. Ҳозир уларни ўқиб, ўзим ҳам кўрмоқдаманки, у хотираларда фақатгина ўша кунлардаги воқеаларнинг ташқи кўриниши ёритилган, воқеларнинг баъзи тафсилотлари берилган. Яъни, ўша кунги воқеалар ва уларнинг натижаси бўлмиш кейинги йиллардаги сиёсий ўзгаришлар чуқур анализ қилинмаган. Демоқчиманки, ўша хотиралар доирасида анализ қилинмаган.
Аслида, ундан кейинги, яъни 19 августдан кейинги фаолиятимизни мен ўзим қилган анализ ва унинг асосида чиқарилган хулосалар доирасида олиб борганман. 1990 йилда ёзилган “Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” номли мақоламнинг хулосаси, яъни мустақил диктатурада ўтиришимиз мумкинлиги ҳақидаги хулосам амалга ошмасин деб ҳаракатда бўлганман.
Аммо, бўлмади, мана мустақил диктатурада ўтирибмиз.
Ваҳоланки, буни олдини олиш учун, 1989 йилда миллатга хоинлик қилган ва ҳозир 53-54 лақаби пешонасига ёпиштирилган Салой Мадамин раҳбарлигидаги “Эрк” партияси билан ҳамкорликдан ҳам воз кечмадим. Аммо, ҳозир кўриб турибманки, халқимизнинг мақолларидан бирида айтилган ва Дадахон Ҳасан қайта-қайта такрорлагандек, бир марта фоҳишалик қилган аёл, бутун умр фоҳишалик қилаварар экан. Яъни хоинлар бутун умр хоинлик билан яшашар экан.
Кейинги воқеалар ҳақида ҳам кўп хотиралар ёздим. Лекин уларда ҳам воқеларнинг ташқи кўринишини ёритишга кўпроқ жой ажратилган. Ваҳоланки, бу ерда ҳам чуқур анализларимни ўзбекларга тушунтириш жуда муҳим бўларди, деб ҳисоблайман.
Минг афсуски, ҳозир бундай иш учун вақт йўқ. Шу сабабли, “Ҳаракат” журналининг 2005 йил 4 сонида чоп этилган “1991 йил 19 август: демократларнинг ғалабаси” номли мақоламни яна бир марта эътиборингизга ҳавола қиламан. Ўша кунларнинг воқеаларидан чиқарадиган хулосалар кўп. Уларни сиз қилинг, ҳурматли ўқувчилар.
Мақолани қуйидаги адресда ўқишингиз мумкин:
1991 йил 19 август: демократларнинг ғалабаси