19 August 2011
03:46 -
Ўзбекистонга экстрадация қилинган 29 нафар қочқиннинг айримлари устидан маҳкама ҳукми ўқилди
“Эзгулик” жамиятнинг бугун тарқатилган 32-чо сонли пресс-релизида ўтган йили Қозоғистон Республикаси ҳудудида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадация қилинган 29 нафар диндорнинг иши маҳкамада кўрилаётгани ҳақида бўлиб, унда қуйидаги воқеалар ёритилган.
Жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотларнинг кескин норозилигига қарамай, Ўзбекистонга топширилган диндорлар кутилганидек узоқ муддатли қамоқ жазолари билан жазолана бошлади. Хусусан, кеча ЖИБ Сирдарё вилояти судининг судья Шуҳрат Қўчқоров раислигида ўтган маҳкамаси 1990 йилда туғилган Файзуллахон Акбаровни 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Жиноят иши материалларига кўра, Қозоғистон Миллий Хавфсизлик Қўмитаси изоляторида юрак хуружини бошдан кечирган Аокбаров "Жиҳодчилар" диний радикал оқимига мансубликда айбланган.
Кеча ЖИБ Сирдарё вилояти суди эса Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси (Ўзбекситон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 216-моддаси (Жиноий уюшмалар тузиш) ва 244-моддаси (Жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш)да айбланган, 1992 йилда туғилган Аҳмад Болтаевни 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм ўқиди. Шунингдек, кеча ЖИБ Тошкент вилояти судида ҳам 29 нафар диндорнинг 10 нафари устидан маҳкамалар бошланди. Уларнинг аксарияти "Жиҳодчилар" диний радикал оқимига мансубликда айбланмоқда. Мазкур жиноят ишлари Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналарида тергов қилинмоқда, диндорларнинг тақдири борасида аниқ маълумотлар йўқ.
Қозоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эса мамлакатдаги ўзбек диндорларини овлаш амалиётини давом эттирмоқда, дейилади пресс-релизнинг сўнгида. Ҳозирда Олмаота суди Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшаган ва диний экстремизмда айбланиб, қидирувга берилган Шерзод Шерназаров ҳамда унинг шерикларини экстрадация қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. БМТнинг тегишли структуралари томонидан ажратилган адвокат орқали Олмаота судига жамиятимиз томонидан диндорларни Ўзбекистонга топширмаслик ҳақидаги мурожаатнома тақдим этилди.