19 August 2011
02:50 -
Ислом Карим Украина президентини Мустақиллик куни билан табриклади, мустақиллик кунларимизнинг фарқини англатдими?
Бугун Ўзбекистон президенти Ислом Карим Украиналик ҳамкасби Виктор Януковични Мустақиллик куни муносабати билан табриклабди. Бу – жаҳон мамлакатлари орасида бўладиган, ҳатто хабар ҳам қилиб ўтирилмайдиган оддий воқеа. Аммо, яқинда ўзимизда ҳам Мустақиллик куни нишонланиши муносабати билан баъзи воқеаларни эслашдан фойда бор.
Украина ўз мустақиллигини 24 август куни, яъни ГКЧП мағлубиятга учраши биланоқ эълон қилган. Бундан ҳам муҳими, СССРдан чиқиб, мустақил бўлганини билдирган. Чунки, Украина бошқа ҳамма жумҳуриятлар каби, ўтган асрнинг 20-30 йилларида қабул қилинган конституциясига кўра мустақил давлат бўлиб, мустақил давлат сифатида Совет Иттифоқига кирган эди. Ўзбекистоннинг 1925 йил 3 май куни қабул қилинган биринчи ва 1977 йилда қабул қилинган охирги конституцияларида мустақил давлат эканлигимиз, ҳатто ташқи ишлар вазирлигимиз борлиги алоҳида таъкидланган.
Шу сабабли, СССРдан чиқмасдан мстақиллик эълон қилиш кулгидан бошқа нарса бўлмас эди. Украинлар буни тушунардилар ва СССРдан ташқарида мустақил бўлганларини эълон қилдилар.
Аммо, ўша йили 31 август куни эълон қилинган Ўзбекистоннинг мустақиллик ҳақидаги баённомасида СССРдан чиқиш айтилмаган. Демак, бу баёнот бир парча қоғоздан бошқа нарса эмас эди. 1991 йил 8 декабрда бир вақтлар СССРни тузган Россия, Украина ва Белорусия СССРни тугатиш ҳақида қарор қабул қилгач, биз ўз-ўзидан мустақил бўлиб қолдик ва айнан шу кундан бошлаб жаҳон мамлакатлари бизни мустақил давлат сифатида тан олишга бошладилар.
Ўзи аввалдан мустақил бўлган Ўзбекистоннинг СССРдан чиқмасдан мустақиллик эълон қилиши ва бу кун миллий байрам сифатида нишонланиши қанчалик жиддий? Бу саволга кейинги авлодлар жавоб бериши ва масхарабозликни давом эттиравериш ёки давлатимизнинг ҳақиқий тузилган кунини байрам сифатида нишонлаш ҳақида қарор қабул қилиши керак.