13 August 2011
01:03 -
ББС Oxus Gold ширкатини инглизларники бўлгани учунгина ҳимоя қилмоқдами, ўзбекларнинг манфаатларига қарши иш олиб бориш бу радионинг табиатига айланганми?
Ўзбекистонда олтин қазиб олиш билан шуғулланадиган Британия-Ўзбекистон ширкати ёпилгани ва унинг бош металлурги, тожикистонлик Саид Ашуров жосуслида айбланиб, сул қарори билан 12 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида “Ҳаракат” агентлиги ҳам қатор хабарлар берди. Ҳатто, Ўзбекистон ҳукуматининг позициясини ўзида акс эттирувчи мақола ҳам эълон қилинди.
Тан олиш керакки, хўжалик ишлари билан, катта фойда билан боғлиқ бўлган соҳаларда доим бундай воқеалар бўлган, бўлмоқда ва бўлади. Улар суд орқали ҳал қилиниши керак.
Ўзбекистон суд тизими мустақил эмас, шу сабабли, сиёсий жиҳати бўлган, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган масалаларда судьялар тамомийла ҳукуматнинг айтганини қилишади, адолат бўлмайди. Айнан шу ҳолларда, маҳаллий ва халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар, ҳукуматдан мустақил бўлган оммавий ахборот воситалари адолат учун курашга киришга мажбур бўладилар. Аммо, бошқа масалаларда, ҳатто, ўзбек суд тизимида ҳам адолатнинг ғалабаси учун курашиш ва ғалабага эришиш мумкин.
Саид Ашуровнинг қамалиши ҳақида биз ҳам хабар бердик. Аммо, масаланинг сиёсий тарафи бўлмагани ва Ўзбекистон-Британия муносабатларида муаммо кўрмаганимиз учун, масалани бир томонлама ёритишга интилмадик. Биз ҳам Саид Ашуровнинг бекорга қамалишини истамаймиз, адвокатлари уни озод қилиш учун ҳаракатларини давом эттиришлари керак.
Шу нуқтаи назардан ББС радиосининг ўзбек хизмати тутаётган позицияни тушуниш қийин. Унинг эшиттиришларида фақат Саид Ашуровни ҳимоя қилишдан ташқари, Oxus Gold ширкатини ҳимоя қилиш кайфияти бор. Ваҳоланки, бизнинг сайтимиздаги хабарларда бу ширкат Ўзбекистон тарафига сал кам $30 млн (!!) дивидент тўлашдан қочгани ва шунга ўхшаш бир қатор ўнлаб миллион долларлик нопок ишлар қилгани айтилган. Нега ББС, ҳақиқат учун курашаётган бўлса, бу каби фактларни ҳисобга олмайди. Бу айбномалар хато бўлса, буни очиб беришсин эди, би-би-сининг шоввозлари. Шунда биз ҳам уларга чапак чаламиз.
Сиёсий масалаларда ББС радиоси ўзбек миллатига хиёнат қилганларни мадҳ этиш, турли ўзбек масхарабозларига эфир вақти бериш билан шуғулланаётганини кўп марта фактлар билан исботлаб берганмиз. Бу масалаларда Ўзбекистон МХХси чизиб берган йўлдан борадиган, ичларида МХХ агентлари ҳам бўлган би-би-сичилар, моддий масалага келганда, Британиялик ширкатнинг манфаатлари тарафдори бўлишлари ҳам табиий, чунки, маошни шу мамлакатдан оладилар.
Хуллас, ўзбекларнинг манфаатларига қарши иш олиб бориш бу радио ходимларининг зиддиётли ўз манфаатлари ва табиатларидан келиб чиқади.