Маҳаллий нашрларнинг суюнчинамо хабарига кўра, UNCITRAL Халқаро арбитраж трибунали Британияга тегишли Oxus Gold компаниясининг Ўзбекистондаги тоғ-кончилик лойиҳалари бўйича даъвосини рад қилибди. Ширкатнинг “Хондиза” лойиҳаси, Британия компаниясининг “Омонтойтов Голдфилдз” қўшма корхонаси бўйича даъволарини рад қилган. 2013 йилда компания Ўзбекистон ҳукумати тарафидан чиқарилган қарорни бекор қилиш мақсадида халқаро трибуналга мурожаат қилганди.
Британия компанияси, шунингдек, ҳукуматнинг 2006 йилда Хондиза полиметалл конидаги ишланмалар бўйича унинг эксклюзив ҳуқуқлардан маҳрум қилиш борасидаги қарори устидан ҳам даъво киритган эди. Компания ўзига етказилган умумий зарарни 400 миллион долларга баҳолаган. Бироқ халқаро арбитраж суди Ўзбекистон ҳукуматига 1,03 млн доллар бадал пули тўлаш мажбуриятини юклаш билан чекланибди.
Ўзбекистонда олтин қазиб олиш билан шуғулланадиган Британия-Ўзбекистон ширкати ёпилгани ва унинг бош металлурги, тожикистонлик Саид Ашуров жосуслида айбланиб, суд қарори билан 12 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида “Ҳаракат” агентлиги ҳам 2011 йилда бир қатор хабарлар берганди. Ўша хабарларимизда инглизларнинг ББС радиоси ва бу радионинг ўзбек хизмати Oxus Gold ширкатини у инглизларники бўлгани учунгина ҳимоя қилаётганини қоралаган эдий.
Бу масалада ҳам “Ҳаракат” ҳақ бўлиб чиқди. Мана энди халқаро арбитраж суди ҳам Oxus Gold ширкатинининг даъволарини қабул қилмади. ББСнинг ўзбек хизматидаги ҳаромий ўзбеклар энди нима дейишаркин?
“Ҳаракат”нинг 20011 йилдаги хабарлардан бири билан қуйидаги линк орқали танишишингиз мумкин: