12 August 2011
23:42 - Русларнинг қўғирчоқғи Алмазбек Атамбаев америкаликларни 2014 йилда Қирғизистондан ҳайдамоқчи
Қирғизистоннинг Бош вазири Алмаз Атамбеков АҚШга ҳарбий мақсадаларда ишлатиш учун берилган “Манас” аэропорти хусусидаги шартнома 2014 йилдан кейин узайтирилмаслигини русларнинг Росбалт агентлигига берган интервьюсида айтибди. Бу авиабазининг америкаликларга берилиши Қирғизистоннинг халқаро обрўсини туширганини таъкидлаган русларнинг қўғирчоғига кўра, ҳозирги ҳукумат ўша имзоланган шартномани бажаришга мажбур бўлаётган эмиш.

Табиий, Росбалт мухбири Алмазбекдан “2014 йилгача ҳокимиятда қололасизми ўзи?” деб сўрамаган.