12 August 2011
06:06 - Dow Jones индексининг бундай ортиши ҳам беқарорлик белгиси
Ўтган куни 520 (-4.63%) даражага тушиб кетган Dow Jones индекси кеча яна ортишга бошади. Бир неча дақиқа олдин ёпилган Нью-Йорк биржасида унинг абсолют миқдори 11143 бўлди. Ўтган кунги ёпилишда 10720 эди. Шундай қилиб, бир кунлик ўсиш 423 (+3.94%) бўлибди. Яъни ўтган кунги тушиш тўла қопланган ҳам эмас.

Бундай тушиш-чиқишлар фондлар бозорида, умуман олганда, молиявий системада барқарорлик йўқлигини кўрсатмоқда. Ҳозирча нафақат АҚШ, балки, бутун дунёда аниқ тенденциялар кўринмаяпти. Яқин кунларда кўриниб қолади, деб умид қилишдан бошқа йўл йўқ.