12 August 2011
19:07 - Тимошенконинг хоинлиги Януковични Россиядан узоқлаштирди, Ўзбекистон учун сабоқлар
Маълумки, авваллари Россиянинг хўжайини Владимир Путин Украина сиёсатчиларидан “Регионлар Партияси”нинг раиси Виктор Януковични тўла қўллаб-қувватларди. “Регионлар Партияси”ни бутун дунё “руспараст” деб атарди. Зарғалдоқчилар эса, ғарбпараст бўлишган. 2004 йидаги президент сайловларида Владимир Путин ҳали сайлов натижалари аниқ бўлмасдан Януковични ғалаба билан табриклаб, кулгига қолган. Ўша сайловлар охир-оқибатда зарғалдоқчилар ютди, Виктор Юшченко президент бўлди.

Кейинроқ зарғалдоқчилар ичида келишмокчиликлар чиқди, унинг лидерлари – президент Виктор Юшченко ва Бош вазир Юлия Тимошенко сафдошлардан душманларга айландилар. Шундай бўлса, орадаги бир танаффусни ҳисобга олмаса, Юлия Тимошенко Бош вазир бўлиб қолаверди.

2010 йилдаги президент сайловида Тимошенко президентлик курсиси учун кураш бошлади, энди у билан Юшченко президент сайлови пойгасида бир-бирларига рақиб ҳам бўлишди. Жаҳон сиёсатида бундай нарсалар бўлиб туради. Аммо, рақиб тарафлар бир-бирига аччиқ қилиб, асос ғояларига сотқинлик қилишлари камдан-кам бўладиган ҳол.

Ўша критик даврда Юлия Тимошенко айнан шундай қилди, у Януковичдан ҳам кўпроқ руспарастлик қилиб, сайловда Путиннинг ёрдамига суянмоқчи бўлди. Ўша даврда тез-тез Москвага борадиган бўлиб қолган Тимошенко Путиннинг фақат оёғини эмас, бошқа жойларини ҳам ялашга тайёр эканлиги очиқча кўриниб турарди. Путин ҳам унга хайрихоҳлигини бекитмай қўйди. Хуллас, Тимошенко ўз ғояларига, Путин Януковичга хоинлик қилди, дейиш мумкин.

Аммо, 2001 йил президент сайловида аввал руспараст деб ҳисобланган Янукович ютди. Сайловолди кампанияси давридаги Путиннинг хоинлигини кечиролмаган бу сиёсатчи энди бутунлай бошқача йўлдан кетмоқда. Энди, айнан у ғарбга бурилиб, очиқча кўрсатмаса ҳам, феълан Москвага орқасини ўгириб олган. Ҳозир Янукович Тимошенко замонида Украинанинг манфаатларига зид равишда имзоланган табиий газ бўйича шартномани бузиш ҳаракатида.

Кеча у Дмитрий Медведев билан Сочида, Россия президентнинг ёзлик дам олиш қароргоҳида учрашгандан кейин ҳам ҳеч нарса ўзгармади. Иккала президент ҳам музокаралардан кейин икки мамлакат ўртасида “муаммолар етарлича” эканлигини таъкидлаб, Россия-Украина муносабатларида ижобий ўзгаришлар бўлмаганини кўрсатишди.

Бир нарсани алоҳида урғулаш лозим. Тимошенконинг “Россиядан узоқлашиш, Ғарбга интеграция бўлиш” деб айтса бўладиган ғояга нисбатан хоинлиги зарғалдоқчилар учун ҳалокат бўлса ҳам, Украина учун катта зарба эмасди. Чунки, ғоя миллий эмас, сиёсий эди. Шу сабабли, Тимошенконинг хоинлиги билан боғлиқ воқелар тезда унутилади.

Ўзбекистонда бир вақтлар 53-54 лақабли Салой Мадамин раҳбарлигидаги ёзувчиларнинг қилган хоинлиги миллий ғояга нисбатан хоинлик бўлган. Чунки, Бирлик” халқ ҳаракатининг асосий ғояси фақат мустақиллик эмас, ундан ҳам юксакроқ нарсалар, қисқа қилиб айтса, миллий тикланиш эди. 53-54 ларнинг хоинлиги ўзбекнинг тарихида фалокатли из қолдириб бўлди. Ўзбеклар бу ҳолдан чиқа олиш-олмасликлари ҳали ҳам савол остида.

Шу сабабли, 53-54-чиларнинг хоинлиги ҳеч қачон кечирилмайди. Миллат уларни жазоламаса, миллат бўлолмайди.