12 August 2011
04:15 -
Бишкекда Марказий Осиё Савдо Форуми ўтмоқда, Ўзбекистон у ерда йўқ

Унинг очилишида нутқ сўзлаган президент Роза Отунбоеванинг айтишича, Қирғизистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдосининг 73 фоизи Қозоғистонга тўғри келади. Ундан кейин Ўзбекистон - 21,5%.
Шу кичкина мисол ҳам кўрсатиб турибдики, бир маҳаллар бу минтақада етакчи бўлган ўзбекларнинг роли борган сари тушиб бормоқда. Глобал муаммолар нуқатаи назаридан қараганда, ўзбекларнинг қирғиз фашистлари тарафидан қирғини қилиниши, дунё ўзбекларнинг суст қолиши, тасодифий нарса эмас, бу – ўзбек миллатининг умумий инқирози натижасидир. Ислом Карим бу инқироздан чиқиш йўлларини қидирмаганини ҳам қўйиб туринг, уни фақат чуқурлаштирди.
Ўзбек миллати учун бу аҳволда чиқиш осон бўлмайди. “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат айтаётгандек, ўзбеклар ёриб ўтиш даражасидаги ишлар қилолмасалар, бу аҳвол ҳеч қачон тузалмайди.