12 August 2011
01:54 -
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 28,6 миллиондан ошди

Мамлакат аҳолисининг 14,697 миллиони, яъни 51,3 фоизи шаҳарларда яшайди. Давлат Статистика Қўмитаси туғилиш, ўлим, оила қуриш, ажралиш, ўлимнинг саббаларига доир бир қатор рақамларни ҳам эълон қилган. Бу рақамлардан кўринишича, йилнинг биринчи ярмида туғилиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 промиллега (промиле мингдан бир демакдир) камайган, ўлим 0,2 промилега кўпайган. Яъни, бу ерда сезиларли ўзгариш йўқ.