12 August 2011
02:29 -
Немис ҳукумати Ўзбекистонга норозилик нотаси йўллади
Бу ҳақда “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги бирмунча тафсилотли хабар берган. Германия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчилиги мулозими Аҳатовга топширилган нотада немис капиталига қурилган Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги “Вкусный хлеб” ширкатига қилинган тажовуз қораланади. Шу йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон кучишлатар тизимининг қуролланган қора ниқобли махсус отряди ширкатга қарашли корхона эшикларини муҳрлаб кетган.
Пойтахт ва Янгийўлда 20 тага яқин савдо шахобчаларига эга бўлган “Вкусный хлеб” ширкати 4 йил аввал “Steinert Industries GmbH&Co.KG” ширкати сармоясига ташкил этилган, дейди мухбиримиз.
Маълумки, немис ҳукумати Ўзбекистондаги режимни тўла қўллаб-қувватлаши, инсон ҳуқуқларига оид маслаларга кўз юмиб келиши билан танилган. Хабардаги воқеа шунчаки тасадифми ёки икки мамлакат ўртасидаги муносабатлардан ўзгаришлар бошландими? Бу саволнинг жавобини яқин келажак кўрсатиши керак.