11 August 2011
22:09 -
Ўзбекистоннинг UZ домени маломатларга чидолмади
Кеча бир қатор оммавий ахборот воситалари, хусусан, “Ҳаракат” агентлиги ҳам, ҳатто миллий доменимиз таркибига кирувчи сайтларнинг Ўзбекистонда блокировка қилингани ҳақида хабар тарқатганди. Бугун тушдан сўнг тўсиқлар олиб ташаниб, сайтлар бемалол очиладиган бўлиб қолди. Бир суткага яқин тўсиб қўйилган информацион ҳамда исломий сайтларнинг ёпилиб қолганини Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги мутасаддилари техник носозликлар билан изоҳлади.