05 August 2011
02:45 - Бош вазир Шавкат Мирзиёев: “Ажнабийлардан авиачипта учун хорижий валюта ундирилсин”
Ҳукумат раҳбари Шавкат Мирзиёев 5 августдан эътиборан Ўзбекистон резиденти бўлмаган фуқаролар билан авиачипталар учун хорижий валюта орқали ҳисоб-китоб қилинсин, деган қарор чиқарибди. Мамлакат ҳудудида ягона миллий валюта билан ҳисоб-китоб борасидаги қонунчиликка зид бундай қарор кўпчиликни ҳайрон қолдираётгани йўқ. Чунки, ҳукумат мамлакат фуқаролари учун ҳам бир қанча товарларни, хусусан, енгил автомобилларни хорижий валютада сотади. Хорижий валютани эса расмий йўл билан олишнинг имкони йўқ, “қора бозор” орқали амалга ошириладиган бундай ҳаракатлар қонунчиликка мувофиқ, жиноят ҳисобланади.