05 August 2011
02:26 -
Мустақиллик тантаналари сирдарёлик уч хонадонни бошпанасиз қолдириш арафасида
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти томонидан тарқатилган 31-сонли пресс-релизда таъкидланишича, Гулистон шаҳар жомъе масжиди имом-хатиби Мўмин ҳожи Усмонов мусулмон оламининг саодатли кунлари бўлмиш Рамазон ойида уч хонадонни бошпанасиз қолдиришга бел боғлабди. Жомъе масжид ҳовлисига туташ хонадонлар - Шерзод Қаюмов, Наим Ахмедов, Маъмура Қаюмовалар ва уларнинг оилалари истиқомат қиладиган уйларни буздириш, масжид ҳовлисига қўшиш ҳаракатида бўлган имомни Гулистон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Абдумўмин Пардаев ҳамда вилоят ИИБнинг бир неча ўнлаб миршаблари қўллаб-қувватламоқда.
Бугун бу хонадонларнинг чироқ, газ ва бошқа маиший хизмат воситалари огоҳлантиришсиз узиб ташланиб, уларга уйларини бўшатиш учун муддат белгиланибди.
Фуқароларни зўровонликдан ҳимоя қилиш учун келган “Эзгулик” жамияти маҳаллий бўлими фаолларининг ташриф қоғозлари Гулистон шаҳар ИИБ мутасаддиси Рустам Шаропов томонидан йиртилиб, улоқтирилган. Бузилиши кўзланаётган хонадонлардан бирининг соҳиби Шерзод Қаюмовнинг қўлига Гулистон шаҳар ҳокимининг 803-сонли қарори тутқазилиб, қарорга итоат этмаса, уни қамоқ кутаётгани билан пўписа қилинган. Қарорда унинг мажбурий кўчиши, унга ер ва уй қуриш учун кредит ажратилиши таъкидланган.
“Эзгулик”чиларнинг эътирофича, бу иш бошида жомъе масжид имом-хатиби, айни пайтла Сирдарё вилояти имом-хатиби Мўмин ҳожи Усмонов турибди. Бу одам “Эзгулик”нинг вилоятдаги собиқ вакилларидан бири Карим Бозорбоевни ҳам қаматган, ҳуқуқ ҳимоячиси жаҳон ҳамжамиятининг босими туфайли озод қилинганди. Ўшанда ҳуқуқ фаоллари бир пайтлар тожикистонлик диний уламо Тўражонзоданинг ёрдамчиси бўлган Мўмин ҳожининг жирканч башарасини очган, унинг ҳаж баҳонасида одамларнинг пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганини фош этишганди.
Релизнинг тўлиқ матни жамиятнинг расмий веб саҳифасида — www.ezgulik.org