05 August 2011
03:20 - АҚШ делегацияси Ўзбекистонга келди
АҚШ Давлат департаментининг бош маслаҳатчиси Томас Даутон бошчилигидаги мамлакат делегацияси Тошкентга келиб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинибди. Умумий руҳдаги хабарларда ўзбек-америка муносабатларига доир бир қанча масалаларнинг муҳокама нишонига чиққани, музокараларда АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Жорж Кролнинг ҳам иштирок этгани айтилади. Делегация аъзоларининг фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашуви ҳақида маълумот йўқ.