28 July 2011
21:24 -
21 асрда ҳам очлик балоси бор, Рамазон ойи зиёфатларини камайтириш керакмасми?
Африканинг шарқидаги Сомалия давлатида қурғоқчилик ва унинг натижасида яна ҳам ваҳимали тус олган очлик юз минглаб одамларни қўшни Кения ва Эфиопияга қочишга мажбур қилмоқда. Аммо бу икки мамлакатнинг ўзи бадавлат бўлмагани сабабли, улар дунёдан ёрдам кутишмоқда. Дунё бунга кўз юмаётгани йўқ, айни замонда, ёрдамга ортиқча шошилаётгани ҳам йўқ. Чунки, дунёнинг ўз муаммолари бор. Манфаатлар курашию террорга қарши урушгача.
Масалан, Кениянинг шимолида сомалиялик қочқинлар учун қурилган лагерга ҳар куни 1,5 минг одам келмоқда. 5 минг гектарлик бу лагерда яшовчиларнинг сони 360 мингга чиқибди. Яъни, каттагина бир шаҳар.
Аҳолиси ўн миллионга яқин бўлган Сомалия мусулмон давлати бўлиб, айни замонда, оз сонли насронийларнининг ҳуқуқларини топташ бўйича дунёда 5-чи ўринда турар экан.
Айнан Сомалия мусулмонлар мамлакати бўлгани учун бўлса керак, БМТ Бош котиби Пан Ги Мун биринч навбатда араб мамлакатларига мурожаат қилиб, Сомалияга ёрдам беришга чақирди.
Яқинда, мусулмон дунёсида муқаддас Рамазон ойи бошланади. Ифтор номи остида ҳар куни тўйдан қолишмайдиган зиёфатлар берилади. Пан Ги Мунниннг умиди – мусулмон дунёси зиёфатларни камайтириб, очликдан ўлаётган расмдаги каби болакайларга ёрдам беради, кейин келадиган Қурбон байрамида қурбонлик қилмасдан, Африка Шоҳидаги 10 миллионга яқин оч одамга ёрдам қўлини чўзади.
Содда ва бечора инсон - Пан Ги Мун!