29 July 2011
00:06 -
Қирғизларнинг қирғинига учраган ўзбеклар яшил майдонда ғалаба қозонишди, Амир Темир авлодлари учун мақтаниш ҳам уят
Бундан бир неча дақиқа аввал, аниқроғи, Тошкент вақти билан соат 18:50 да Бишкекда якунланган футбол бўйича саралаш ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси қирғиз футболчиларини икки ўйин натижасига кўра 7:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.
Тошкентда 23 июлда ўтган учрашувда 4:0 ҳисобида мағлуб этилган қирғизларнинг интиқом илинжида реванш олиши кутилганди.
Қирғизистон Футбол Федерацияси маълумотига кўра, хавфсизликни таъминлаш ишига ҳуқуқ-тартибот органларининг 2000 дан ортиқ ходимлари жалб қилинган. Ўзбек футболчиларини миршаблар воситасида стадионга кириб келишгани эса, ўзбеклар ҳали ҳам қирғин таҳликаси остида эканликларини яна бир марта намойиш қилди.
Қозонилган ғалаба натижасида ўзбекларинингда анчайин руҳи кўтарилгандек кўринмоқда, дейди мухбиримиз. Аммо Амир Темир авлодларининг аҳволи шу бўлса, бобокалонимиз гўрида тик турса ажабланмаслик керак.