24 July 2011
07:55 - Ўзбекистода бу йил 6,8 млн тонна ғалла етиштирилган бўлса, Қозоғистонда 15 млн етиштирилади
Ўтган куни Ўзбекистон президенти Ислом Карим Ўзбекистон ғаллкорларини бу йил 6,8 млн тонна ғалла етиштирилгани билан табриклаганини билдиргандик. Бундай рақамларни бошқа мамлакатдагилар билан солиштиришдан зарар йўқ.

Кеча қозоқларнинг Казинформ агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, бу йил бу мамлакатда 15 млн тонна атрофида ғалла йиғиш кутилмоқда. Ўтган йили 12,2 млн йиғилган экан. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Асилжон Мамитбеков оддий бир воқеа сифатида маълумот берибди.

Хуллас, аҳолиси биздан икки баравар кам бўлган Қозоғистонда биздан икки баравардан кўп ғалла етиштирилар экан.

Ислом Карим 6,8 млн тонна ғалла етиштирилганини оламшумул воқеа қилиб кўрсатишга интилганидан тушунса бўладики, мустақилликнинг 20 йиллиги арафасида ростакам фахрланса бўладиган бошқа кўрсатгичларимиз ҳам йўқ. Аввал пахта билан фахрланардик, энди ғалла билан. Савиямиз шу.