25 July 2011
06:30 - Cуҳроб бачанинг навбатдаги ҳисоботи навбатдаги масхарабозликдир
Ўзини ҳуқуқ ҳимоячиси деб ҳам атайдиган Суҳроб Исмоилов йиллардан бери турли қоғоздагина тузилган ташкилотлар номидан турли “аналитик” материаллар тарқатиб юради. Улар “Ҳаракат” агентлиги почтақутисига ҳам келади. Аммо йиллардан бери уларнинг биронтасини сайтда эълон қилмадик. Сабаби битта – бу олди-қочди гаплардан иборат ҳисоботларда ёлғондан бошқа нарса йўқ.

Дарвоқе, шу йил май ойи охирида унинг Бельгияда Алишер Навоий номли институт тузилгани ҳақидаги хабари кўзимизга жиддийроқ қўринганди. Уни эълон қилдик. Аммо, бу институтни юзи ҳам тезда очилди, қоғоздагина борлиги ўртага чиқди.

Бугун Суҳроб бачанинг “Ишчи эксперт гуруҳи” номидан рус тилида “Засуха и положение фермеров в Узбекистане” (Қурғоқчилик ва Ўзбекистон фермерларининг аҳволи) номли мақоласи бизга етиб келди. Унда Ўзбекистон учун долзарб мавзу тилга олингани сабабли, уни сайтимизда эълон қилишга ҳам тайёр эдик.

Бироқ мақола навбатдаги масхарабозлик маҳсули экан. Мақолада мамлакатдаги 80.6 минг фермер хўжалигидан 41 минги ғалла ва пахта етиштириш билан шуғулланиши, қурғоқчилик туфайли шу 41 минг хўжалик қийин аҳволда қолгани, давлат бу фермерлардан буғдойнинг килосини 286 сўмдан сотиб олиши, бозордан эса унинг нархи 100-1100 сўм эканлиги ҳақидаги ҳар ердан топса бўладиган фактлар санаб ўтилади ва кейин мақоланинг асосий фикри айтилади:

“Как нам стало известно, в результате засухи в указанных выше регионах страны около 80 % фермерских хозяйств не смогли выполнить планы по пшенице, вследствие они вынуждены были покапуть ("покупать" бўлса керак - Ҳаракат) пшеницу с рынков и пересдать государству. Очевидно, это обстоятельство нанесло серьезный материально-экономический ущерб фермерским хозяйствам, большинство из которых испытывают себя чуть ли не в положении (? - Ҳаракат) банкрота. В результате у большинства фермеров руки опущены, они почти все время находятся в морально подавленном состоянии. У многих формируется готовность бросить все дела, сдать землю обратно государству и попробовать заниматься чем-нибудь другим, например, уехать в Россию, чтобы испытать судьбу в качестве трудового мигранта.”

Бозордан буғдой сотиб олиб, уни давлатга қайта топшириш ноқонуний иш бўлгани учун, бундай иш қилган фермерлар буни ҳеч қачон тан олмайдилар. Шундай экан, 80 фоиз фермер шундай қилганини “Ишчи эксперт гуруҳи” қаердан била қолибди? Агарда бу “гуруҳ” аъзолари қандайдир тадқиқотлар, сўровномалар ўтказиб, шулар асосида бу рақамни топишганини айтишса эди, уларни олқишлаш, кечагина ғаллакорларни давлат плани бажарилиши муносабати билан табриклаган президент Ислом Каримнинг шармандасини чиқариш мумкин бўларди. Аммо, бир неча йил аввал Татаристондаги қандайдир сўровнома натиижалари бўйича қилинган ҳисоботни, “Татаристон” сўзини “Ўзбекистон”га айлантириб, ўз номидан эълон қилган ҳам Суҳроб бача эди-ку. Шу сабабл, унинг гапларига ким ишонади? Демак, юқоридаги иқтибосда келтирилган бошқа фикрлар ҳам осмондан олинган нарсалар эканлиги, шубҳасиз.

Мақола сўнгида қурғоқчилик туфайли ўзбек фермерлари оғир аҳволда қолишининг асосий сабаби айтилади: Ўзбекистонда фермер хўжаликлари марказлаштирилган маъмурий-буйруқбозлик системаси билан бошқарилади.

Ана холос. Ахир Ўзбекистон мухолифати Ўзбекистон иқтисодининг чўкиш даражасига келиб қолишининг сабаби мамлакатимиз ҳақиқий бозор иқтисодиётига ўтмагани, Совет замонидан қолган маъмурий-буйруқбозлик системаси давом этаётганини деб ҳар қадамда айтиб келмоқда-ку.

Тўғри, Суҳроб бачанинг мухолифат фикрини қайтаришга ҳаққи бор, аммо, бу фикр мухолифатники эканлиги айтилса, мухолифатни расмий сиёсий саҳнага чиқариш кераклигини ҳам айтишга тўғри келарди.

Дарвоқе, манба кўрсатиладиган бўлса, бир қисми ёлғон, бошқа қисми бошқаларнинг фикрини қайтариш бўлган масхарабоз мақоланинг кимга кераги бор? Ҳеч кимга кераги йўқ. Бола бурнини ковлаб ўтириб, оғзига келганини айтадиган ҳолга келганини тан олиш керак, холос.

Аслида, ўзбек фермерларининг умуман ҳам, қурғоқчилик туфайли ҳам, ўртага чиққан қийинчиликлари бор. Агар улар ҳақиқий анализ қилиниб ва керакли хулослар чиқарилиб, шулар асосида таклифлар ишлаб чиқилса эди, Суҳроб Исмоиловдан Ўзбекистон учун иш қилаяпман дея Ғарбдагиларни алдаб олаётган пулларини қайтаришни талаб қилмаган бўлардик. Аммо, бу бачанинг бугунги мақоласи ҳам кўрсатмоқдаки, унинг битта йўли қолган - ўғирлик йўлари билан топилган пулларни қайтариш. У барибир бунга мажбур бўлади, тўғрироғи, мажбур қилинади.

Акс ҳолда, бундай ўғрилар туфайли Ғарбнинг ўзбек мухолифати, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ва умуман ўзбек фуқаролар жамиятининг фаолларига бутунлай ишончи йўқолади.