23 July 2011
09:22 - Бу дунё шунақа ўзи: “Ойи, мен ўлсам, йиғлайсизми?” деб сўраган 15 ёшли қизолоқ ўлди
Туркиянинг Эгей денгизига чиқадиган Ойдин волоятида яшайдиган 15 ёшли Meрве Қоплон исмли қиз кеча уйига келган меҳмонларни ойиси билан биргаликда кутиш билан овора бўлган вақтда тўсатдан ҳушидан кетиб йиқилиб, бир оздан кейин юраги урушдан тўхтагани сабабли ўлибди.

“Миллиёт” газетасининг билдиришича, бу қизалоқ бир неча кун аввал “Ойижан, мен ўлсам, йиғлайсизми?” деб сўраган экан. Буни эслаган онанинг фарёдларини тушуниш мумкин. Аммо, Оллоҳ бу қиз ва онани нима учун жазолаганини тушуниш қийин.