23 July 2011
08:50 -
Барак Обама: АҚШ демократияси буюк синовдан ўтмоқда
Ҳозиргина 35 дақиқалик матбуот конференцияси ўтказган АҚШ президенти сарлавҳадаги сўзларнинг айтгани йўқ. У бюджет дефицити масаласида республикачилар билан ўтказилаётан музокараларнинг жанжал билан битгани, республикачиларнинг Конгресс қуйи палата раиси Боэнер музокараларни намойишкорона тарк этганини билдириб, ўзининг ҳақлигини кўрсатишга интилди.
Аслида, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат, ростдан ҳам АҚШ демократияси буюк синовдан ўтмоқда. Менинг фикримча, кўп хатоларига қармасдан, Обама ғалаба қозонади.
Аммо, фараз қилайлик, у ютқазди. Унда нима бўлади? У ҳолда бутун дунёда демократик жараёнлар орқага кетади. Жаҳонда Хитой ва Россия каби авторитар режимлар биринчи қаторга чиқади. Марказий Осиё ва, хусусан, Ўзбекистонда демократик жараёнларнинг олға кетиши ҳақидаги ҳаёлларни эса вақтинча унутишга тўғри келади.
Табиий, бу - реакционерларнинг вақтинча ғалабаси бўлади.
АҚШда ўтган аввалги президент сайловлари арафасида сайловни Барак Обама ютишини жаҳонда биринчи бўлиб “Ҳаракат” сайти башорат қилганди. Ҳозир ҳам шундай башорат қиламиз: АҚШдаги сиёсий кризисдан Барака Обама ғалаба билан чиқади. Бу фақат АҚШ эмас, жаҳон демократиясининг ғалабаси бўлади.