20 July 2011
21:55 -
Расмий хабар: Эпицентри Қирғизистонда бўлган зилзила оқибатида Ўзбекистонда 13 киши ҳалок бўлди
Бугун кечаси соат 00:30 атрофида Тошкентда ер қимирлаши натижасида анча-мунча одам ҳаловатини йўқотди, дейди мухбиримиз. Масалан, бизнинг 4 қаватли уйнинг яшовчилари қўрқув ичида ташқарига отилишди. Электр энергияси узилди. Аммо бироздан кейин ҳамма уйига қайтди. Эрталаб кўпчилик бу воқеани унутишга ҳам бошлади.
Эпицентиринг маркази Қирғизистонда бўлганлигини билдирган бу мамлакат расмийлари айтишга арзийдиган вайронагарчиликлар бўлмагани, қурбонлар йўқ эканини билдиришди. Кейинчалик ҳам аҳолига бу воқеа хусусида маълумот бериб борилди.
Фақат Ўзбекистон расмийлари одатдагидек жим эди. Мана ниҳоят воқеадан 16 соат ўтгандан кейин давлатимизнинг расмий аъборот агентлиги бўлмиш ЎзА кўпроқ уруш вақтларида одат бўлган тарзда қисқа баёнот каби хабар тарқатди
Унда айтилишича, зилзиланинг маркази Тошкентдан жанубий-шарқий йўналишда 235 км узоқликда Қирғизистон ҳудудларида бўлган. Марказда зилзиланинг кучи 6,5-7,0 бўлган бўлса, Фарғона вилоятларида ва Тошкентда 5 балл бўлган.
Фарғона вилоятининг Риштон, Боғдод ва Ўзбекистон туманларида айрим эски уй-жойларга шикаст етган, 13 киши ҳалок бўлган. Жароҳат кўрган 86 кишидан 35 нафари касалхоналарга ётқизилган.